Шойгу Украина ўзининг “қарши ҳужуми”да қанча ҳарбийсини йўқотганини айтди

Украина Қуролли кучлари (УҚК) 4 июндан буён ўзининг “қарши ҳужуми” доирасида 26 мингдан зиёд ҳарбийси ва 3 мингта қурол-аслаҳасини йўқотди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди.
“4 июндан буён душманнинг йўқотишлари 26 минг нафардан зиёд ҳарбий хизматчи ва 3 мингта турли қурол-яроғни ташкил этди”, - деди Шойгу.
Россия мудофаа вазирининг сўзларига кўра, шу давр мобайнида Украинанинг 21 та самолёти, 5 та вертолёти, 1244 та танки ва бошқа зирҳли техникаси, жумладан, 17 та “Леопард”, 12 та “Брэдли” яксон қилинган.
Украина бирор бир йўналишда ўз мақсадларига эриша олмаган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













