Покистонда поезд ҳалокатида 30 киши қурбон бўлди

Покистонда поезд ҳалокатида 30 киши қурбон бўлди

Покистондаги поезд ҳалокати оқибатида қурбон ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Бу ҳақда \"Дунё\" АА Ўзбекистоннинг мамлакатдаги элчихонаси маълумотларига таянган ҳолда хабар бермоқда.

“Покистондаги темир йўл ҳалокати оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида мамлакатимиз фуқаролари йўқ. Вазият дипломатларимиз назорати остида”, - дейилган хабарда.

Кеча Покистон жанубида йўловчи поезди ҳалокатгаучраган эди. Покистоннинг Синд провинцияси, Карачидан 275 километр узоқликдаги Навабшоҳ шаҳри яқинида 10 та вагон рельсдан чиқиб кетган. Бунинг оқибатида 30 киши ҳалок бўлган, 80 киши жароҳат олган.Поезд ҳалокатига нима сабаб бўлгани номаълум.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.