Жосеп Боррель Россиянинг иқтисодиёти Хитой фонида “митти” эканини таъкидлади

Жосеп Боррель Россиянинг иқтисодиёти Хитой фонида “митти” эканини таъкидлади
\"\"
Фото: AP

Европа дипломатияси раҳбари Жосеп Боррель El Pais нашрига берган интервьюсида Россия иқтисодиётини “митти” деб атади. Боррелнинг фикрича, ҳозирда фақат Хитойни ҳақиқий геосиёсий ўйинчи деб ҳисоблаш мумкин.

Дипломат Хитой фонида Россия иқтисодиёти “жуда митти экани, худди эгасида атом бомбаси бўлган ёқилғи қуйиш шохобчасига ўхшаши”ни маълум қилди.

Аввалроқ Боррель НАТО кемаларини Тайван бўғозини патрул қилиш учун юборишга чақирган эди.

Дипломатнинг таъкидлашича, Тайван маънавий, иқтисодий ва технологик нуқтаи назардан Европа учун ниҳоятда муҳим. Унинг қўшимча қилишича, орол Европа геостратегик периметрининг муҳим қисми ҳисобланади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.