Туркияда давлат тўнтаришига бўлган уринишдан сўнг 336 киши ҳибсга олинган

Туркияда давлат тўнтаришига бўлган уринишдан сўнг 336 киши ҳибсга олинган
Туркияда давлат тўнтаришига бўлган уринишдан сўнг 336 киши ҳибсга олинган

Туркия ҳокимиятини ҳарбий давлат тўнтариши воситасида эгаллашга муваффақиятсиз уринишдан сўнг, 336 киши қамоққа олинган. Бу ҳақда Туркиянинг \"NTV телеканали\" хабарига асосланиб \"Кун\" нашри маълум қилмоқда.

Бунга қадар, Туркия бош вазири бинали Йилдирим тўнтаришга алоқадор 130 нафар ҳарбийнинг ҳибсга олингани ва генералнинг ўлдирилганини эълон қилганди.

Аввалроқ, Истанбулдаги Босфор кўпригини эгаллаб олган ўнлаб аскарлар қўлларини кўтарган ҳолда, таслим бўлаётгани хабар қилинган эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.