Озода Нурсаидова бу гал концерт учун қандай саҳна имижларини танлади?

Хонанда Озода Нурсаидова айни кунларда бўлиб ўтаётган концерт дастури учун танлаган имижлари билан мухлисларини ҳайратда қолдирмоқда. Санъаткор саҳнада нафақат ижроси, балки ўзига хос услуби ва замонавий қиёфаси билан ҳам эътиборни тортмоқда.
Маълум бўлишича, хонанда бу йилги концерт дастурида турли хил образларни намойиш этишга алоҳида урғу берган. У классик, ҳиндча ҳамда кечки (вечерний) услубдаги либосларни танлаб, ҳар бир чиқишини ўзига хос кўринишда безаган.
Instagramда тарқалган видеоларда Озода Нурсаидова камида 6 хил образда кўриниш бергани мухлислар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Ҳар бир образ ўзининг нафислиги, замонавийлиги ва саҳнага мослиги билан ажралиб туради.

Хонанда интервюларидан бирида концерт учун махсус икки хил костюм тикдиргани, умуман олганда эса барча имижлари учун катта маблағ сарфлаганини ҳам очиқ айтган. У мухлислари учун сифат ва гўзалликни аямаслигини, саҳнага ҳар доим янгича кўринишда чиқишни исташини таъкидлаган.














