Араб ва ислом давлатлари делегацияси Ғазодаги урушни муҳокама қилиш учун Хитойга боради

Араб ва ислом давлатлари делегацияси Ғазодаги урушни муҳокама қилиш учун Хитойга боради

\"\"

Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири шаҳзода Файсал бин Фарҳон араб ва ислом давлатлари вазирлари Пекинга ташриф буюриши, бу Ғазо секторидаги урушни тугатишга қаратилган сафарнинг “биринчи бекати” эканини айтди. Бу ҳақда Al-Arabiya хабар берди.

Шаҳзода Файсал ташриф ноябрь ойида Ар-Риёдда бўлиб ўтган араб ва ислом давлатларининг қўшма саммитида қабул қилинган қарорларни амалга оширишдаги биринчи қадам бўлишини айтди.

Биринчи бекат Хитойда бўлади, кейин биз бошқа пойтахтларга бориб, уларга зудлик билан ўт очишни тўхтатишни эълон қилиш ва ёрдам кўрсатишни бошлаш зарурлиги ҳақида аниқ хабарни етказамиз. Биз бу инқирозни ва Ғазодаги урушни имкон қадар тезроқ тугатиш учун ҳаракат қилишимиз керак”, — деди Файсал бин Фархон Баҳрайндаги конференцияда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.