Россиянинг Су-25СМ самолётлари Қирғизистонда жанговар ўқув амалиёти ўтказди


Россиянинг Қирғизистондаги \"Кант\" бирлашган ҳарбий базаси Су-25СМ ҳужумчи самолётлари ушбу республикадаги шартли \"жиноий гуруҳлар\"ни йўқ қилди, деб хабар қилмоқда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати.
\"Су-25СМ ҳужумчи самолётлари экипажлари тун вақтида, йирик нишонлар, \"Эдельвейс\" тоғли полигонидаги ниқобланган иншоотларга зарба беришда \"ҳаво – ер\" русумидаги ракеталардан фойдаланишди\", — дейилади хабарда.
Россия мудофаа вазирлигига кўра, парвозлар паст баландликларда қийин рельефли ҳудудларда \"ГЛОНАСС\" навигацияси ёрдамида амалга оширилмоқда.
Манба: Кун.уз
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













