Боливияда Ўзбекистон байроғи ўрнатилди: “Тарих ёзилди!”

Боливияда Ўзбекистон байроғи ўрнатилди: “Тарих ёзилди!”

Актриса ва блогер Зебо Рахимова айни кунларда турли давлатларга саёҳат қилиб, дунёнинг энг гўзал ва ҳайратланарли масканларидан лавҳаларни мухлислари билан бўлишиб келмоқда. У ўзининг Instagram саҳифасида жойлаётган видеолари орқали кузатувчиларини янги манзиллар билан таништириб бормоқда.

Сўнгги видеолардан бири Жанубий Америкадаги Боливия ҳудудида жойлашган машҳур Салар де Уюнидан эълон қилинди. Мазкур пост қисқа вақт ичида катта қизиқиш уйғотди.

Видеода актриса ҳамкасби Умид Эшонқулов билан биргаликда ушбу машҳур масканда Ўзбекистон байроғини ўрнатгани акс этган. Маълум бўлишича, бу ҳудудда Аргентина, Куба, Бразилия, Жанубий Корея, Эквадор каби давлатларнинг байроқлари аллақачон мавжуд.

“Бу ерда жуда кўплаб давлатларнинг байроқлари бор. Нега бизники бўлмаслиги керак? Биз ҳам ўз байроғимизни олиб келдик”, дея таъкидлайди Умид Эшонқулов видеода.

Зебо Рахимова эса ушбу лаҳзани алоҳида фахр билан изоҳлаб: “Энди Жанубий Америка, Боливияда жойлашган Салар де Уюнида Ўзбекистон байроғи ҳам бор. Фахрланаман, биз буни уддаладик. Тарих ёзилди, дўстлар. Энди бу ерга келган меҳмонлар ўзбеклар ҳам келганини билади”, дея ёзиб қолдирган.

Мазкур видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлиб, кўплаб фойдаланувчиларнинг лайк ва илиқ изоҳларига сазовор бўлмоқда.

Боливияда Ўзбекистон байроғи ўрнатилди: “Тарих ёзилди!”

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.