Украина Зеленскийнинг тинчлик режасини 10 банддан 3 тага қисқартирди

Украина Зеленскийнинг тинчлик режасини 10 банддан 3 тага қисқартирди
Фото: Wall Street Journal
Украина Россия билан келгусидаги музокаралар учун Зеленскийнинг тинчлик режасини 10 банддан 3 тага қисқартирди, дея хабар берди Bloomberg.
Украина Зеленскийнинг тинчлик режасини 10 банддан 3 тага қисқартирди
Нашр ёзишича, Швейцария саммити кейинчалик россиялик амалдорларни музокараларга жалб этиш имконини берувчи қадамларни амалга оширишга йўналтирилган.

Украина саммит муҳокамаси учун 3 масалани ўртага ташлайди:
  • Ядровий объектларнинг хавфсизлиги ва ядровий қуролни қўллашга йўл қўймаслик. Запорожье атом электр станцияси Украина назоратига ўтиши ва МАГАТЭ тамойиллари асосида ишлаши шарт;
  • Озиқ-овқат хавфсизлиги «қурол» бўлмаслиги керак. Қора ва Азов денгизларида кемаларнинг эркин қатнови кафолатланиши лозим. Украина ўз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини учинчи томонларга етказиш имкониятига эга бўлиши керак;
  • Барча асирлар, жумладан, депортация қилинган ва қонунга зид тарзда кўчириб кетилган украин болалари ва фуқароларининг озод қилиниши шарт.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.