Японияда кучли ёмғир сабабли 130 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди

Японияда кучли ёмғир сабабли 130 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
Фото: Х/tworldmonitor
Жорий йил 22 сентябр куни жуда кучли ёмғир остида қолган Японияда 130 мингдан ортиқ одам хавфсиз ҳудудга кўчирилди.

Хонсю ороли ғарбидаги Исикава префектурасининг етти шаҳри ва қишлоғи аҳолиси уйларини тарк этиши лозим. Табиий офатнинг асосий тўлқини Вадзима ва Судзу шаҳарларига тўғри келди.
Японияда кучли ёмғир сабабли 130 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
Фото: Х/koukix1rz
Ёмғир кўп ёғиши оқибатида 16 та дарё ўзанидан чиқиб кетди.
Японияда кучли ёмғир сабабли 130 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
Фото: Х/MayadeenEnglish
Ҳукумат вакиллари сув тошқинлари ва кўчки хавфидан аҳолини тинмай огоҳлантирмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.