Бургут Саудия Арабистони ҳаво кемаси қанотини тешиб ўтди

Бургут Саудия Арабистони ҳаво кемаси қанотини тешиб ўтди
Бургут Саудия Арабистони ҳаво кемаси қанотини тешиб ўтди

Саудия подшоҳлигининг Saudi Arabian Airlines самолёти билан кам учрайдиган ҳодисалардан бири рўй берди. Унинг парвози чоғида йирик қўш самолётга келиб урилган. Бироқ, буни ҳаво кема ерга қўнганидан сўнг аниқлашган, деб ёзмоқда Kun.uz.

Airbus A333 лайнерига талофат етганини Жидда аэропортига қўнганидан кейин сезишган. Самолётни подшоҳлик пойтахти Ар-Риёдга парвози олдидан учувчилардан ҳаво транспортининг чап қанотини қуш тешиб ўтганини кўриб қолган. Бургутлиги кўриниб турган қуш ўзи тешган тирқишга тиқилиб ўлган эди.
Бургут Саудия Арабистони ҳаво кемаси қанотини тешиб ўтди

Натижада парвоз 3 соатга кечиккан. Йўловчилар захирадаги самолётда манзилга юборилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.