Путин: “Украина 30 минг одамни зўрға топяпти, бизга 60 минг киши ўзимизга келишмоқда” — бу чиндан шундайми?

Жаҳон ҳамжамиятини ҳайратга солган баёнот Россия президенти Владимир Путиндан келди. Унинг сўзларига кўра, Россия фронтга ҳар ой 50–60 минг нафар ихтиёрий хизматчиларни жўнатмоқда. Украина эса, у айтганидек, зўрға 30 минг одамни сафарбар қилмоқда.
Бироқ, бу рақамлар Ғарб разведка хизматлари томонидан рад этилмоқда. Улар Россияда ҳар ойда чақирилаётган аскарлар сони 30–40 минг атрофида эканини айтмоқда. Асосий рағбатчи омиллар: катта пул мукофотлари ва қамоқхоналардан маҳбусларни сафарбар қилиш.
Британия разведкаси маълумотига кўра, уруш бошлангандан буён Россия армиясида ҳалок бўлган ва яраланганлар сони қарийб 1 миллион нафарга етган. Бироқ шу йўқотишларга қарамай, 2024 йил якунида Россия қўшинлари Украина ҳудудининг атиги 0,5 фоизини эгаллай олган.
Москвада нималар бўлаяпти?
2022 йилдаги қисман сафарбарликдан сўнг тахминан 650 мингдан 1,1 миллионгача россиялик мамлакатни тарк этди. The Bell нашри ҳисоботига кўра, уларнинг камида 666 минг нафари Россияга қайтмаган.
Zamin.uz таҳририяти кузатмоқда: Сафарбарлик, фронтдаги йўқотишлар ва Кремлнинг навбатдаги қарорлари — яқин ҳафталарда Россиянинг ҳарбий стратегиясида нималар ўзгаради? Биз кузатамиз — сиз билан бўламиз.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Бироқ, бу рақамлар Ғарб разведка хизматлари томонидан рад этилмоқда. Улар Россияда ҳар ойда чақирилаётган аскарлар сони 30–40 минг атрофида эканини айтмоқда. Асосий рағбатчи омиллар: катта пул мукофотлари ва қамоқхоналардан маҳбусларни сафарбар қилиш.
Британия разведкаси маълумотига кўра, уруш бошлангандан буён Россия армиясида ҳалок бўлган ва яраланганлар сони қарийб 1 миллион нафарга етган. Бироқ шу йўқотишларга қарамай, 2024 йил якунида Россия қўшинлари Украина ҳудудининг атиги 0,5 фоизини эгаллай олган.
Москвада нималар бўлаяпти?
- The Economist’га кўра, Россия Мудофаа вазирлиги ва Генштаби Кремлга янги тўлқинли сафарбарликни бошлаш бўйича босим ўтказмоқда;
- ISW таҳлилчиси Жорж Баррос: “Москвадаги мобилизация ҳозирги суръатда борса, фронтдаги ҳаракатни сақлаш учун 12–16 ой вақт қолган”;
- Россия иқтисодий муаммолар, инсон салоҳияти етишмаслиги ва ресурс танқислиги билан юзма-юз.
2022 йилдаги қисман сафарбарликдан сўнг тахминан 650 мингдан 1,1 миллионгача россиялик мамлакатни тарк этди. The Bell нашри ҳисоботига кўра, уларнинг камида 666 минг нафари Россияга қайтмаган.
Zamin.uz таҳририяти кузатмоқда: Сафарбарлик, фронтдаги йўқотишлар ва Кремлнинг навбатдаги қарорлари — яқин ҳафталарда Россиянинг ҳарбий стратегиясида нималар ўзгаради? Биз кузатамиз — сиз билан бўламиз.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













