Қирғизистонда 24 мансабдор контрабандада гумонланиб қўлга олинди

Қирғизистонда бир кунда 24 нафар мансабдор шахс ҳибсга олинди, деб @Sputnik_Kyrgyzstan хабар берди. Уларга нисбатан контрабандага алоқадорлик бўйича гумонлар мавжуд.
Маълумотларга кўра, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев ушбу шахсларни йиғилиш бўлаётган хонанинг ўзида ҳибсга олишни буюрган.
Қўлга олинганлар орасида Транспорт вазирлиги, Фитосанитария хизмати, Солиқ қўмитаси ва чегара хизмати ходимлари бор. Улар \"Чалдовар\" назорат-ўтказиш пунктда контрабанда схемаларига алоқадорликда гумон қилинмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













