Ту-154 бортида «Первый канал» ва «Звезда» канали журналистлари ҳамда Александров ансамбли мусиқачилари бўлган


Қора денгиз устида қулаб тушган Россия Мудоафаа вазирлигининг Ту-154 самолёти бортида 9 журналист ва Александров ансамблининг 68 мусиқачиси бўлган. Журналистлар орасида «Первый канал» ва «Звезда» канали мухбирлари бўлишган. Бу ҳақда Kun.uz сайти манбаларга асосланиб хабар берди.
«Первый канал» ходимлари: мухбир Рунков, оператор Денисов, овоз оператори Сойдов.
«Звезда» матбуот хизмати ҳозирча бу маълумотни тасдиқламади.
Россия Мудофаа вазирлиги Ту-154 самолёти Суриядаги Хмеймим авиабазасига йўл олганини тасдиқлаган. Ансамбль у ерда бир марта концерт бериб, ортга қайтиши керак бўлган.

Самолёт қолдиқлари Қора денгиз ҳудудидан топилди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













