Трамп савдо тармоқлари қизи Иванка билан ишлашдан бош тортиши фонида унга тасанно ўқиди

Трамп савдо тармоқлари қизи Иванка билан ишлашдан бош тортиши фонида унга тасанно ўқиди
Трамп савдо тармоқлари қизи Иванка билан ишлашдан бош тортиши фонида унга тасанно ўқиди

АҚШ президенти Дональд Трамп савдо тармоқларининг қизи Иванканинг маркаси остидаги кийим-кечакларни сотишдан бош тортиши билан боғлиқ шов-шув фонида унга тасанно билдирди, деб ёзади «Дарё».

«Мен қизим Иванка билан фахрланаман. Ҳақоратлангани ва ОАВ томонидан ёмона муносабатга учраганига қарамай, у бошини баланд тутиб, йўлида давом этмоқда. Бу ҳақиқатда ҳайратланарли!» — деб ёзди у Twitter’даги саҳифасига.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда оммабоп бўлган Nordstrom универмаглар тармоғи президентнинг қизи Иванка Трамп фирмасининг кийим-кечакларини сотиб олишдан бош тортган ва ўз қаророни бренднинг яхши сотилмаслиги билан изоҳлаган эди.

Иванканинг кийим-кечакларини сотишни тўхтатиши ҳақида Neiman Marcus, Belk, Jet, ShopStyle ва бошқа қатор савдо тармоқлари ҳам эълон қилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.