Нигерияда бозордаги авиация зарбаси оқибатида 200 га яқин киши ҳалок бўлди

Нигерияда бозордаги авиация зарбаси оқибатида 200 га яқин киши ҳалок бўлди

Нигерияда бозорда юз берган авиация ҳужуми натижасида тахминан 200 киши ҳаётдан кўз юмгани хабар қилинди.

Reuters агентлиги маҳаллий аҳоли ва ҳудудий кенгаш вакилларига таяниб хабар беришича, Ёбе штатидаги қишлоқ бозорига Нигерия ҳаво кучлари томонидан берилган зарба катта талафотга сабаб бўлган.

Ҳарбийлар Борно штатида “Боко Ҳарам” гуруҳига қарши амалиёт ўтказилганини билдирган бўлса-да, бозордаги фуқаролар орасида қурбонлар ҳақида расмий изоҳ бермаган.

Ёбе расмийлари эса зарба Жилли бозори яқинидаги ҳудудга тўғри келганини тасдиқлаб, айрим одамлар жароҳат олганини қайд этган, бироқ аниқ рақамларни келтирмаган.

Маҳаллий кенгаш вакили Лавани Занна Нур Гейдам ҳужум оқибатида 200 дан ортиқ инсон ҳалок бўлганини тахмин қилган. Айрим маҳаллий аҳоли ҳамда халқаро гуманитар ташкилот вакиллари ҳам шунга ўхшаш маълумотларни билдирган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.