Россия АЗАЛ йўловчи самолёти ҳалокати бўйича товон тўлашга келишди

Россия АЗАЛ йўловчи самолёти ҳалокати бўйича товон тўлашга келишди

Озарбайжон ва Россия ташқи ишлар вазирликлари қўшма баёнот бериб, 2024 йил декабрь ойида юз берган АЗАЛ йўловчи самолёти ҳалокати юзасидан асосий масалалар бўйича келишувга эришилганини маълум қилди.

Баёнотга кўра, фожиа оқибатлари, жумладан товон тўловлари билан боғлиқ масалалар ҳам тартибга солинган. Бироқ томонлар келишувнинг батафсил шартларини очиқламаган.

Икки давлат ушбу қарорни ўзаро ҳамкорлик ва иттифоқчилик алоқаларини янада мустаҳкамлашга қаратилган муҳим қадам сифатида баҳолаган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 25 декабрь куни Боку–Грозний йўналишида учаётган AZAL авиакомпаниясининг Embraer E190 самолёти Қозоғистоннинг Оқтов шаҳри яқинида ҳалокатга учраган. Ҳодисада 38 киши ҳалок бўлиб, 29 йўловчи омон қолган эди.

Кейинчалик Россия президенти Владимир Путин самолёт Россия ҳаво мудофааси томонидан тасодифан уриб туширилганини тан олган эди. Ушбу воқеа ортидан Москва ва Боку ўртасидаги дипломатик муносабатларда совуқлик юзага келган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.