Қримдаги дрон ҳужуми оқибатида қурбонлар сони маълум бўлди

Қримдаги дрон ҳужуми оқибатида қурбонлар сони маълум бўлди

Қрим яриморолидаги Жанкой шаҳрида дронлар ҳужуми содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 5 нафар киши ҳалок бўлгани маълум қилинди.

Бу ҳақда Қрим раҳбари Сергей Аксёнов расмий баёнот берган. У қурбонлар оилаларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганларга зарур ёрдам кўрсатилишини таъкидлаган.

Шу билан бирга, Севастопол шаҳрида ҳам ҳаво ҳужуми хавфи туфайли махсус чоралар кўрилган.

Шаҳар губернатори Михаил Развожаевнинг айтишича, Верxнесадовое қишлоғи ва шаҳарнинг шимолий қисмида 4 та дрон йўқ қилинган. Дастлабки маълумотларга кўра, Севастополда фуқаролик объектларига зарар етмаган.

Кейинроқ шаҳарда ҳаво хавфи режими бекор қилингани хабар қилинди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.