Оддий эркакнинг ҳаракати ёмғир пайтида одамларни таъсирлантирди

Оддий эркакнинг ҳаракати ёмғир пайтида одамларни таъсирлантирди

Кучли ёмғир ёғаётган пайт. Шаҳар чорраҳаларидан бирида Йўл-патрул хизмати ходими жала остида ивиб, йўл ҳаракатини тартибга солишда давом этмоқда. Об-ҳавонинг оғирлигига қарамай, у ўз вазифасини сидқидилдан бажараётгани атрофдагилар эътиборидан четда қолмади.

Шу пайт кутилмаган ҳолат юз берди — одамлар орасидан бир эркак югуриб чиқиб, тўғри инспектор ёнига борди. У ортиқча сўзсиз, ходимга ёмғирпўш кийдириб, уни жала остида қолиб кетишдан ҳимоя қилди.

Бу содда, аммо самимий ҳаракат гувоҳларни бефарқ қолдирмади. Атрофдагилар ўз ҳис-туйғуларини яшира олмай, қарсак чалиб юборишди. Кўпчилик бу ҳолатни инсонийлик ва меҳр-оқибатнинг ёрқин намунасига йўйди.

Жиззах шаҳрида тасвирга олинган ушбу видео қисқа фурсатда ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, минглаб фойдаланувчиларнинг эътиборини тортди. Фойдаланувчилар изоҳларда бундай эзгу ишлар жамиятга илиқлик ва ишонч олиб киришини таъкидламоқда.

Дарҳақиқат, баъзан катта гаплар эмас, айнан шундай кичик, аммо чин дилдан қилинган амаллар инсон қалбига энг кучли таъсир ўтказади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.