Бошига арбалет ўқи санчилган мушук қутқариб қолинди

Бошига арбалет ўқи санчилган мушук қутқариб қолинди

Доғистонда кўнгиллилар ҳайратланарли жасорат кўрсатиб, бош чаноғига арбалет ўқи кириб кетган мушукчани ўлимдан қутқариб қолишди. Ҳозирча ўқ ҳайвоннинг бошига қандай қадалиб қолгани номаълумлигича қолмоқда.

Маълумотларга кўра, ҳайвонни кўрган меҳрибон инсонлар дарҳол маблағ йиғишган ва мушукчани шошилинч равишда ветеринария клиникасига етказишган. Йўл давомида қўшимча жароҳат етмаслиги учун кўнгиллилар эҳтиёткорлик билан ўқнинг ташқарига чиқиб турган қисмини кесиб ташлашган.

Ветеринарлар томонидан ўтказилган мураккаб операциядан сўнг мушукчанинг ҳаёти сақлаб қолинди. Ҳозирда унинг аҳволи барқарор бўлиб, у мустақил овқатланаётгани ва ҳаракатланаётгани айтилмоқда.

Мутахассислар бундай ҳолатлар ҳайвонларга нисбатан зўравонликнинг жиддий муаммо эканини яна бир бор эслатиб, ижтимоий тармоқларда ҳам кенг муҳокамаларга сабаб бўлганини таъкидлашмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.