Мушукка қўпол муносабат қилган аёл дарҳол жазосини олди

Мушукка қўпол муносабат қилган аёл дарҳол жазосини олди

Ижтимоий тармоқларда мушук билан боғлиқ ноодатий видео кенг тарқалиб, фойдаланувчилар орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Кадрларда бир аёл мушукка нисбатан қўпол ҳаракат қилиб, уни оёғи билан итаргандек бўлгани акс этган.

Қизиқ томони шундаки, орадан атиги бир неча сония ўтиб, аёл зинадан чиқаётган пайтда қоқилиб, мувозанатини йўқотади. Айнан шу ҳолат кўпчилик томонидан “тезкор карма” сифатида баҳоланмоқда.

Изоҳларда фойдаланувчилар ҳайвонларга нисбатан бундай муносабатни қоралаб, “ёмонлик ҳеч қачон жавобсиз қолмайди” деган фикрларни билдиришмоқда. Айримлар эса бу воқеани ҳаётий сабоқ сифатида кўриб, ҳар қандай жонзотга меҳр билан муносабатда бўлиш кераклигини таъкидлашган.

Видео қисқа вақт ичида миллионлаб кўришлар йиғиб, интернетда энг кўп муҳокама қилинаётган лавҳалардан бирига айланди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.