Трамп Эронга қарши ҳужумларни ҳаждан кейин давом эттириши мумкин

Трамп Эронга қарши ҳужумларни ҳаждан кейин давом эттириши мумкин

АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни ҳаж мавсумидан сўнг қайта бошлаши мумкинлиги айтилмоқда. Middle East Eye нашри манбаларига кўра, Вашингтоннинг Форс кўрфазидаги иттифоқчилари уни ҳаж зиёрати вақтида урушни давом эттирмасликка чақирган.

Трамп 18 май куни БАА, Саудия Арабистони ва Қатар ундан ҳужумларни тўхтатишни сўраганини маълум қилган. Шу сабаб 19 майга режалаштирилган Эронга қарши зарба қолдирилгани айтилмоқда.

Манбаларга кўра, АҚШ томонига Қурбон ҳайити арафасида амалга ошириладиган ҳужум мусулмон дунёсида Вашингтон обрўсига жиддий зарар етказиши мумкинлиги тушунтирилган.

Нашрнинг ёзишича, Трамп ўз маъмурияти вакилларидан ҳам ҳозирги пайтда АҚШ-Исроил урушини қайта бошлаш унинг сиёсий мавқеига салбий таъсир қилиши ҳақида огоҳлантириш олган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.