Митхун Чакраборти ахлат қутисидан топиб, асраб олган қизалоқ бугун гўзал қизга айланди (Фото)

Митхун Чакраборти ахлат қутисидан топиб, асраб олган қизалоқ бугун гўзал қизга айланди (Фото)
Болалар бизга ато этилган энг аъло неъматлардан биридир.

Аммо орамизда шундай инсонлар борки, бегуноҳ, ғамхўрликка муҳтож болаларни тақдир ҳукмига ҳавола этиб ташлаб кетишади. Бироқ беш қўл баробар эмас, дунёда бағрикенг инсонлар ҳам талайгина. Улар кимлардир ташлаб кетган гўдакларни асраб олиб, меҳр-муҳаббат билан парвариш қилишади, вояга етказишади.

Машҳур ҳинд актёри Митхун Чакраборти ҳам ана шундай қалби дарё инсонлардан биридир. Актёр ташлаб кетилган қизалоқни асраб олиб, унинг севимли отасига айланди. Митхун қизалоқни ахлат қутидан топди ва ўйланиб ўтирмай, уни ўз қарамоғига олди. Қизчага Дишани деб исм қўйиб, уни бор меҳри ила вояга етказди.

Митхуннинг оила аъзолари ҳам қизалоқни қучоқ очиб кутиб олди. Дишани уч акаси ва онаси ҳимоясида катта бўлди, атрофидаги меҳрибонлари унинг ўгайлигини, асранди эканлигини ҳеч қачон юзига солишмади. Аксинча Дишанининг ҳаётини қувончга тўлдиришди.

Ажойиб оила!

Митхун Чакраборти ахлат қутисидан топиб, асраб олган қизалоқ бугун гўзал қизга айланди (Фото)
Дишани мана шундай чақалоқ бўлганди
Митхун Чакраборти ахлат қутисидан топиб, асраб олган қизалоқ бугун гўзал қизга айланди (Фото)
У отасининг маликаси
Митхун Чакраборти ахлат қутисидан топиб, асраб олган қизалоқ бугун гўзал қизга айланди (Фото)
Уч ака учун севимли сингил
Митхун Чакраборти ахлат қутисидан топиб, асраб олган қизалоқ бугун гўзал қизга айланди (Фото)
Жудаям гўзал қиз!
Митхун Чакраборти ахлат қутисидан топиб, асраб олган қизалоқ бугун гўзал қизга айланди (Фото)

Манба: Darakchi.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.