Қамишзор ичига яширинган 40 нафар ИШИД жангарилари йўқ қилинди

Қамишзор ичига яширинган 40 нафар ИШИД жангарилари йўқ қилинди
Ироқнинг Ал-Ҳавижа туманида 40 нафар ИШИД жангариси йўқ қилинди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” нашри хабар бермоқда.

Ироқнинг Керкук вилоятига қарашли Ал-Ҳавижа туманидаги қишлоқларда Ироқ мудофаа кучлари томонидан 40 нафар ИШИД жангариси йўқ қилинди.

Ироқ мудофаа кучлари қўмондони Заки Камол берган баёнотга кўра, Ал-Ҳавижа тумани ҳудудида жойлашган Рашод қишлоғидаги қамишзорда яширинган 40 нафар террорчи ўлдирилган.

Ироқ армияси ИШИД жангарилари назорати остидаги Ал-Ҳавижа озод этишга қаратилган ҳужумларни бошлагач, ИШИД жангарилари мағлубиятга учраган, бир қисми бошқа ҳудудларга қочиб кетишга улгурган эди.

Бир сўз билан айтганда, Ал-Ҳавижа аввалроқ Ироқ мудофаа кучлари томонидан “тозаланган” эди. Мазкур ҳудудга тинч аҳоли вакиллари келиб ўрнашаётган пайтда жангариларнинг яна пайдо бўлиши Ироқ ҳарбийларини сергак тортишга мажбур қилди.

Маълумот учун, Ал-Ҳавижа Ироқ мудофаа кучлари томонидан октябрь ойининг бошида ИШИДдан бутунлай озод этилган ҳудуд, деюб эълон қилинганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.