Интернет оламида янги юлдуз: Ушбу кучукча атроф-муҳит ҳақида қайғуриб, кўчаларда чиқинди йиғиш билан шуғулланади

Интернет оламида янги юлдуз: Ушбу кучукча атроф-муҳит ҳақида қайғуриб, кўчаларда чиқинди йиғиш билан шуғулланади

Бу митти кучукча интернет оламида ҳақиқий юлдузга айланиб кетди десак муболаға бўлмайди. Сабаби у чиқиндилар кўчанинг исталган ерида эмас, фақатгина аҳлат идишларида туриши кераклигини яхши билади.

Чунцин шаҳри (Хитой) аҳолиси атроф-муҳит ҳақида қайғуриб, кўчадаги чиқиндиларни аҳлат идишига ташиб келтирадиган ушбу ақлли кучукчага биринчи бор тўқнаш келаётганлари йўқ.

“Кучукча соҳибининг айтишича, у ўз жониворини 2 ойлик пайтидан катта қила бошлаган ва айни пайтда бор-йўғи 10 ойлик эканлигига қарамай ҳақиқий юлдузга айланиб бўлди” дейди хорижий нашрлардан бири.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ойдиной
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.