Ёқимтой ўргимчак арахнофобиядан азият чекувчи инсонларни даволаш хусусиятига эга

Ёқимтой ўргимчак арахнофобиядан азият чекувчи инсонларни даволаш хусусиятига эга
Ҳаттоки арахнофобиядан азият чекувчи инсонлар ҳам ушбу ўргимчакнинг ўта ёқимтой эканлигини таъкидламоқдалар.

Жошуа Слайс томонидан яратилган 20 сониялик мультфильмдаги қаҳрамон ўргимчак унга овоз берган йигитча шарафига Лукас исмини олди. Мултьфильм интернет фойдаланувчилари орасида шунчалар машҳур бўлиб кетдики, Лукас саргузаштларининг тўлиқ тарихини кўришга иштиёқмандларнинг саноғи топилмай қолди.

Айрим интернет фойдаланувчилари ушбу мультқаҳрамонга қараб, ўргимчаклардан қўрқиш ҳиссини унутганлари ҳақида ёзишган, дейилади хорижий нашрларнинг бирида.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ойдиной
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.