Санкциялар туфайли Шимолий Кореяда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 160 фоизга кўтарилиб кетди

Санкциялар туфайли Шимолий Кореяда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 160 фоизга кўтарилиб кетди
Шу ҳақда Бирлашган миллатлар ташкилоти бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ёрдамчиси Мирослав Енчи расман маълум қилди. Унинг айтишича, Халқаро санкциялар кучга киргач, озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ҳақиқатан 160 фоизга кўтарилган. Бу мамлакатда божхонадан ўтиш, транспорт воситаларидан фойдаланиш, банк тизимида операциялар юритиш жиддий муаммога айланган. Сармоядорлар бирма-бир Шимолий Кореяни тарк этишга киришди.

Енчи таъкидлаб ўтдики, санкциялар Ким Чен Ин ҳукуматининг ядро қуроллари синовларини кетма-кет ташкил этиши, бу ҳаракат билан Америка ҳамда иттифоқдошлари тинчлигига раҳна солиши натижасида эълон қилинган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.