"Кўринмас автомобиль" сурати ижтимоий тармоқдагиларнинг ҳайратига сабаб бўлди

"Кўринмас автомобиль" сурати ижтимоий тармоқдагиларнинг ҳайратига сабаб бўлди
Reddit фойдаланувчилари u/Tittzo тахаллусли фойдаланувчи жойлаштирган \"кўринмас автомобиль\" сурати борасида бир фикрга кела олишмади.

Сурат муаллифининг сўзларига кўра, у ўзининг қора рангдаги автомобилини шу даражада тоза ювганки, маълум бир ракурсда у шаффоф ҳолда кўринади.
"Кўринмас автомобиль" сурати ижтимоий тармоқдагиларнинг ҳайратига сабаб бўлди
Фото: Reddit

Айрим фойдаланувчилар машинани бир кўришда топа олишмаганини билдириб, ушбу суратдан ҳайратланишган.

\"Уни кўриш учун бир оз вақт керак бўлди\", — деб ёзди BananaCrackers101

\"Афсунгарлик\", — дея ҳайратланди mjw110905.

Айрим фойдаланувчилар эса муаллифни суратни фотомуҳаррирда қайта ишлаганликда айблади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.