Порошенко президентлик сайлови кампаниясига 2,5 млн доллардан ортиқ пул сарфлади

Порошенко президентлик сайлови кампаниясига 2,5 млн доллардан ортиқ пул сарфлади
Иккинчи марта давлат раҳбари лавозимига номзодини қўйган Украина президенти Пётр Порошенко сайлов кампаниясига 70 миллион гривен (2,5 миллион доллардан ортиқ) маблағ сарфлади, у кампанияни ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирмоқда. Бу ҳақда президент штаби вакили Олег Медведев маълум қилди.
\"Айни пайтда кампания учун 70 миллион гривен сарфланди. Жами қанча маблағ сарфланиши ҳозирча аниқ эмас\", - деди Медведев. Унинг сўзларига кўра, Порошенко ўз сайлов кампаниясини ўзи молиялаштирмоқда.
Украина президент сайлови 31 мартда бўлиб ўтади. Президентликка жами 44 киши ўз номзодини қўйган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.