Венесуэлага иккита самолётда россиялик ҳарбийлар келгани маълум қилинди

Венесуэлага иккита самолётда россиялик ҳарбийлар келгани маълум қилинди
23 март куни Каракасдаги Майкетия халқаро аэропортига россиялик ҳарбийлар ва 35 тонна юк бўлган Ан-124 ва Ил-62 самолётлари келган. Бу ҳақда Kun.uz нашри маълум қилди.

Нашрнинг таъкидлашича, гап 99 ҳарбий ҳақида бормоқда, уларга Россия қуролли кучлари бош штаби ташкилий-мобилизация бош бошқармаси бошлиғи генерал-полковник Василий Тонкошкуров бошчилик қилмоқда. Маълум қилинишича, россиялик ҳарбийларни Венесуэланинг халқаро алоқалар ва интеграция бўлими бошлиғи Марианни Мата, Венесуэла миллий гвардияси вакили Эдгар Колина Рейес ва Россиянинг Каракасдаги дипломатик ваколатхонаси вакиллари кутиб олишган.

Нашр маълумотларига кўра, самолётлар Венесуэлага қадар йўлда Дамашқ ва Дакарда қўниш амалга оширган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.