Эрдўған қочқинлар учун шаҳарлар қуришни таклиф қилди

Эрдўған қочқинлар учун шаҳарлар қуришни таклиф қилди
Фото: ТАСС
Анқара Сурия билан чегарадаги хавфсизлик ҳудудида “террорчилик йўлаги” ташкил этилишига йўл қўймайди ва у ерда “қочқинлар учун шаҳарлар” яратишни таклиф қилади. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Суриядаги вазиятни тартибга солиш бўйича Анқарада Россия, Эрон ва Туркия президентлари иштирокида ўтган уч томонлама саммитда айтиб ўтди.

“Суриянинг чегара ҳудудида қочқинлар боғбончилик ва деҳқончилик билан шуғулланишлари учун уларга шаҳар яратиш керак. Ҳамкасбларимга улар учун инфратузилма яратиш кераклигини тушунтирдим. Террорчилик йўлаги ташкил этилишига йўл қўймаслик лозим”, деб айтган Туркия етакчиси.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.