Ким Чен Ин яна оқ отда муқаддас тоққа кўтарилди (фото)

Ким Чен Ин яна оқ отда муқаддас тоққа кўтарилди (фото)
КХДР етакчиси Ким Чен Ин оқ отида кореяликлар учун муқаддас бўлган Пэктусан тоғига кўтарилди. У октябр ойида ҳам бундай сафарни амалга оширган эди.
Ким Чен Ин яна оқ отда муқаддас тоққа кўтарилди (фото)
Bloomberg нашрининг ёзишича, Шимолий Корея лидери муҳим қарорларни қабул қилишдан олдин Пэктусанга кўтарилишни одат қилган.
Ким Чен Ин яна оқ отда муқаддас тоққа кўтарилди (фото)
Ким Чен Ин Пэктусанга 4 декабр куни Корея инқилобий ва ҳарбий шуҳрати акс этган масканни кўриш учун келди, деб хабар қилди ЦТАК ахборот агентлиги.
Ким Чен Ин яна оқ отда муқаддас тоққа кўтарилди (фото)
КХДР лидерига хотини Ли Соль Чжу ва ҳарбий қўмондонлар ҳамроҳлик қилди.
Тоғда Иккинчи жаҳон урушида япон интервентларига қарши кураш олиб борган партизанлар лагери жойлашган.
Ким Чен Ин яна оқ отда муқаддас тоққа кўтарилди (фото)
Ким Чен Ин \"Шимолий Корея ёшлари Пэкту инқилоби қадриятлари асосида буюк ғоя ва руҳ билан қуролланиши керак\" деди.
Ким Чен Ин яна оқ отда муқаддас тоққа кўтарилди (фото)
Ким Чен Ин илгари Пэктусан тоғига мамлакат бошлиғи лавозимида ўта оғир вазиятларда кўтарилган: 2013 йил феврал ойида амакиси Чан Сон Таек қатл қилинишидан олдин, 2014 йил ноябр ойида отасининг вафоти учинчи йиллиги арафасида, 2017 йил декабр ойида Жанубий Корея билан муносабатларни ўрнатиш арафасида.
Ким Чен Ин яна оқ отда муқаддас тоққа кўтарилди (фото)
Пэктусан тоғи КХДРни бошқараётган сулола учун ҳам муқаддасдир. Айтилишича, Ким Чен Иннинг отаси Ким Чен Ир ҳам шу ерда туғилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.