Бағдодда АҚШ қўшинларининг Ироқда бўлиб туришига қарши оммавий намойишлар бўлиб ўтди

Бағдодда АҚШ қўшинларининг Ироқда бўлиб туришига қарши оммавий намойишлар бўлиб ўтди
Фото: Reuters
Бағдодда АҚШ қўшинларининг Ироқда бўлиб туришига қарши оммавий намойишлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Кўчаларга шундай талаб билан тинч намойишлар ўтказиш учун чиқишга маҳаллий шиалар етакчиси Муқтадо ас-Садр чақирди.

The New York Times намойишчилар сонини 200—250 минг, Reuters «ўн минглаб», Al Jazeera эса «минглаб» дея баҳолади.

АҚШ қўшинларининг Ироқда бўлиб туришига қарши оммавий намойишлар жорий йил январь ойи бошидан, Қўшма Штатлар Бағдод аэропорти яқинида берган авиазарба оқибатида эронлик генерал Қосим Сулаймоний ҳалок бўлганидан бери давом этмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.