Хитой телевидениеси коронавируснинг Пекиндаги биринчи қурбони ҳақида хабар берди

Фото: Reuters
Хитой давлат телевидениеси Пекинда коронавирус сабабли юз берган биринчи ўлим ҳолати ҳақида маълум қилди, дея хабар бермоқда Daryo нашри.
Коронавирус ўчоғи ҳисобланган Ухань шаҳрига бориб қайтган 50 ёшли эркакда 22 январь, чоршанба куни касаллик аниқланган эди.
Ҳозиргача Пекинда 80 га яқин одам коронавирус билан хасталангани айтилмоқда. 27 январга келиб, Хитойда коронавирус эпидемияси оқибатида 81 киши вафот этди, 2800 киши касалланган.
Вирус дастлаб 2019 йил декабрь ойи охирида Ухань шаҳрида аниқланган эди. Кейинроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, касалланиш ҳолатлари бошқа мамлакатларда ҳам, асосан Осиёда қайд этилди. АҚШ, Непал, Австралияда ўнга яқин ҳолатлар юз берган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Хитой давлат телевидениеси Пекинда коронавирус сабабли юз берган биринчи ўлим ҳолати ҳақида маълум қилди, дея хабар бермоқда Daryo нашри.
Коронавирус ўчоғи ҳисобланган Ухань шаҳрига бориб қайтган 50 ёшли эркакда 22 январь, чоршанба куни касаллик аниқланган эди.
Ҳозиргача Пекинда 80 га яқин одам коронавирус билан хасталангани айтилмоқда. 27 январга келиб, Хитойда коронавирус эпидемияси оқибатида 81 киши вафот этди, 2800 киши касалланган.
Вирус дастлаб 2019 йил декабрь ойи охирида Ухань шаҳрида аниқланган эди. Кейинроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, касалланиш ҳолатлари бошқа мамлакатларда ҳам, асосан Осиёда қайд этилди. АҚШ, Непал, Австралияда ўнга яқин ҳолатлар юз берган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













