Қозоғистонда дори-дармон ажиотажи бошланди. Тоқаев фуқароларни саросимага берилмасликка чақирди

Қозоғистонда дори-дармон ажиотажи бошланди. Тоқаев фуқароларни саросимага берилмасликка чақирди
Фото: Tengrinews
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев дори-дармонга талаб ошиб кетгани ортида аҳолига мурожаат қилди. У фуқароларни саросимага берилмасликка чақирган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари менинг топшириғимга кўра дори-дармон чайқовчилиги билан шуғулланаётганларни ушлашни бошлади. Фуқароларни дори-дармон билан таъминлаш бўйича иш давом этмоқда. Фуқароларга дори-дармонга талаб ошишига олиб келувчи саросимага берилмаслик илтимоси билан мурожаат қиламан”, деб ёзган Қозоғистон президенти Twitter’да.

Бир кун аввал Қозоғистондаги дорихоналарда дори танқислиги сабабли одамлар ижтимоий тармоқлар орқали бир-бирларидан ёрдам сўраётганлари маълум қилинган. Кўпчилик зарур дорини исталган пулга сотиб олишга тайёрлигини ёзган.

Манба: Kun.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.