Россияда пандемия вақтида Қурбон ҳайити намози қандай ўқилди? (фото)

Россияда пандемия вақтида Қурбон ҳайити намози қандай ўқилди? (фото)
Бугун Ислом оламининг энг муҳим байрамларидан бири — Қурбон ҳайити барча мусулмонлар томонидан кенг нишонланмоқда. Жорий йилда коронавирус пандемияси сабабли Москва жоме масжидларида ҳайит намози ташриф буюрувчиларсиз ўқилди. Россиянинг бошқа вилоятларида ҳам шу каби қарор қабул қилинган. Татаристонда эса байрам намози очиқ осмон остида ўқилган. Бу ҳақда «РБК» Қурбон ҳайити Россияда қандай нишонлангани тасвирланган суратларни тўплаб тақдим этди.

Москва жоме масжидида байрам намози имомлар, муаззинлар ва масжид ходимлари иштирокида ўқилди
Россияда пандемия вақтида Қурбон ҳайити намози қандай ўқилди? (фото)
Фото: AP Photo
Москва жоме масжиди ташқарисидаги мусулмонлар намоз вақтида
Россияда пандемия вақтида Қурбон ҳайити намози қандай ўқилди? (фото)
Фото: «ТАСС»
Санкт-Петербургдаги жоме масжидида ўқилган намоз
Россияда пандемия вақтида Қурбон ҳайити намози қандай ўқилди? (фото)
Фото: AP Photo
Санкт-Петербург жоме масжиди қаршисидаги мусулмонлар
Россияда пандемия вақтида Қурбон ҳайити намози қандай ўқилди? (фото)
Фото: «ТАСС»
Қримнинг Саки шаҳридаги жоме масжидда ўқилаётган байрам намози
Россияда пандемия вақтида Қурбон ҳайити намози қандай ўқилди? (фото)
Фото: «ТАСС»
Уфадаги жоме масжидга йиғилган мусулмонлар
Россияда пандемия вақтида Қурбон ҳайити намози қандай ўқилди? (фото)
Фото: «ТАСС»
Қозондаги «Ал-Маржаний» масжиди қаршисида намоз ўқиш учун йиғилган мусулмонлар
Россияда пандемия вақтида Қурбон ҳайити намози қандай ўқилди? (фото)
Фото: «РИА Новости»
Новосибирск жоме масжидида Қурбон ҳайити намози ёпиқ эшиклар ичида ўқилди
Россияда пандемия вақтида Қурбон ҳайити намози қандай ўқилди? (фото)
Фото: «РИА Новости»
Намоздан сўнг қабристонни зиёрат қилгани келган мусулмонлар, Қорачой-Черкасия
Россияда пандемия вақтида Қурбон ҳайити намози қандай ўқилди? (фото)
Фото: «ТАСС»
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 31 июль куни карантин қоидаларига амал қилган ҳолда нишонланади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси пандемия вақтида Қурбон ҳайити намози мусулмонлар зиммасидан соқит бўлганини маълум қилди. Қурбон ҳайити куни бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.