Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрида ракета ҳужуми сабаб тўққиз киши ҳалок бўлди

Фото:«Reuters»
Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрига ракета ҳужуми натижасида тўққиз киши ҳалок бўлди дея хабар бермоқда \"Интерфакс\" Озарбайжон Бош прокуратурасига асосланиб.
Аввалроқ, етти қурбон ва 30 киши жароҳат олгани маълум қилинганди. Ярадорлар орасида болалар ҳам бор.
Озарбайжон томони ҳодисада Арманистон қуролли кучларини айбламоқда. Аммо расмий Ереван бу айбловларни инкор этган. Мудофаа вазири Шушан Степанян мамлакат қуролли кучлари келишувни оғишмай бажараётганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, 10 октябрдан Тоғли Қорабоғда ўт отишни тўхтатишга келишилган эди. Аммо ҳар икки томон бу келишув бузилганини айтмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрига ракета ҳужуми натижасида тўққиз киши ҳалок бўлди дея хабар бермоқда \"Интерфакс\" Озарбайжон Бош прокуратурасига асосланиб.
Аввалроқ, етти қурбон ва 30 киши жароҳат олгани маълум қилинганди. Ярадорлар орасида болалар ҳам бор.
Озарбайжон томони ҳодисада Арманистон қуролли кучларини айбламоқда. Аммо расмий Ереван бу айбловларни инкор этган. Мудофаа вазири Шушан Степанян мамлакат қуролли кучлари келишувни оғишмай бажараётганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, 10 октябрдан Тоғли Қорабоғда ўт отишни тўхтатишга келишилган эди. Аммо ҳар икки томон бу келишув бузилганини айтмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













