Қуршовга тушиб қолган арман ҳарбийлари Россиянинг илтимоси билан қўйиб юборилди

Қуршовга тушиб қолган арман ҳарбийлари Россиянинг илтимоси билан қўйиб юборилди
Фото: AP
Озарбойжон мудофаа вазирлиги Арманистон қуролли кучларининг 60 нафарга яқин ҳарбийлари икки давлат чегарасининг Лочин участкасида қуршовга олингани, кейинроқ Россиянинг илтимосига биноан қўйиб юборилганини маълум қилди.

Хабар қилинишича, арман ҳарбийлари иккита юк автомобилида Лочин туманидаги Қоракўл кўли йўналишида ҳаракатланган ва Озарбойжон позицияларига олиб борадиган йўлга жойлашишган. Улар йўлни металл конструкциялар билан тўсиб олишган.

Озарбойжон армияси бўлинмаларининг кўрган чоралари натижасида 60 нафарга яқин арман ҳарбийлари қуршовга олинди, уларнинг ҳаракати чекланди ва чоршанба куни Россия томонининг илтимоси инобатга олиниб, уларнинг ортга қайтишлари учун имконият яратилди”, — дейилади Озарбойжон мудофаа вазирлиги хабарида.

Таъкидланишича, “бундай иғвогарликлар такрорланган тақдирда янада кескин чоралар кўрилади”.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.