Озарбойжон мина майдонлари харитаси эвазига Арманистонга 10 ҳарбий асирни топширди

Фото: AFP/Getty Images
Боку Озарбойжон назоратига ўтган ҳудудлардаги мина майдонлари харитаси эвазига Ереванга 10 ҳарбий асирни топширди. Бу ҳақда Озарбойжон давлат хавфсизлик хизматида маълум қилинди.
“Инсонпарварлик тамойили нуқтайи назаридан, Озарбойжон 4 декабрда Арманистонга 10 ҳарбийни топширди”, дейилган баёнотда.
Хавфсизлик хизматида таъкидланишича, арман ҳарбийлари 16 ноябрда икки давлат чегарасидаги тўқнашувлар вақтида асирга олинган.
Иккала томон ҳам ушбу алмашиш Россия иштирокида амалга оширилганини таъкидлаб ўтган.
Аввалроқ Озарбойжон ва Арманистон етакчилари Илҳом Алиев ва Никол Пашинян Брюсселда ўтадиган “Шарқий шериклик” саммити доирасида 15 декабрда учрашишга рози бўлгани маълум қилинган. Уларга учрашиш таклифини Еврокенгаш раҳбари Шарль Мишель билдирган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Боку Озарбойжон назоратига ўтган ҳудудлардаги мина майдонлари харитаси эвазига Ереванга 10 ҳарбий асирни топширди. Бу ҳақда Озарбойжон давлат хавфсизлик хизматида маълум қилинди.
“Инсонпарварлик тамойили нуқтайи назаридан, Озарбойжон 4 декабрда Арманистонга 10 ҳарбийни топширди”, дейилган баёнотда.
Хавфсизлик хизматида таъкидланишича, арман ҳарбийлари 16 ноябрда икки давлат чегарасидаги тўқнашувлар вақтида асирга олинган.
Иккала томон ҳам ушбу алмашиш Россия иштирокида амалга оширилганини таъкидлаб ўтган.
Аввалроқ Озарбойжон ва Арманистон етакчилари Илҳом Алиев ва Никол Пашинян Брюсселда ўтадиган “Шарқий шериклик” саммити доирасида 15 декабрда учрашишга рози бўлгани маълум қилинган. Уларга учрашиш таклифини Еврокенгаш раҳбари Шарль Мишель билдирган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













