Банк 130 млн. фунт-стерлингни янглишиб мижозларига такроран ўтказиб юборди

Фото: «Getty Images»
Испаниянинг «Santander» банки янглишиб Буюк Британиядаги ўн минглаб мижозлари ҳисобига 130 миллион фунт-стерлинг ўтказиб юборди.
Техник хатолик 25 декабрь санасида юз берган: икки мингта британ компанияси ходимлари ҳисобига ўтказмалар такрор юз берган — жами 75 мингта ҳисобрақамига пул бориб тушган.
Хатолик топилгач, банк пулларни ортга қайтаришга уринган. Бироқ айрим мижозлар карталаридаги пулларни ечиб олган, айримлари эса пулларини бошқа банклардаги ҳисобларига ўтказиб юборишга улгуришган. «Santander» банки улар билан музокараларга киришган. Экспертларнинг фикрича, банк ҳамма пулларини қайтариб олиши даргумон.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Испаниянинг «Santander» банки янглишиб Буюк Британиядаги ўн минглаб мижозлари ҳисобига 130 миллион фунт-стерлинг ўтказиб юборди.
Техник хатолик 25 декабрь санасида юз берган: икки мингта британ компанияси ходимлари ҳисобига ўтказмалар такрор юз берган — жами 75 мингта ҳисобрақамига пул бориб тушган.
Хатолик топилгач, банк пулларни ортга қайтаришга уринган. Бироқ айрим мижозлар карталаридаги пулларни ечиб олган, айримлари эса пулларини бошқа банклардаги ҳисобларига ўтказиб юборишга улгуришган. «Santander» банки улар билан музокараларга киришган. Экспертларнинг фикрича, банк ҳамма пулларини қайтариб олиши даргумон.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













