Украинада урушнинг 62-куни: Киевда снос қилинган «халқлар дўстлиги», зирҳли нимча таққан украин фермери (фото)

Украинада урушнинг 62-куни: Киевда снос қилинган «халқлар дўстлиги», зирҳли нимча таққан украин фермери (фото)
Украинада урушнинг 62-куни ўтди. Киев областида ўлдирилган тинч аҳоли вакиллари топилиши давом этмоқда. Чернобил АЭСдаги аварияга — 36 йил бўлди, у ерда ишлаганлар хотирасига гуллар келтирилди. Киевда Россия ва Украина халқлари дўстлиги ёдгорлиги демонтаж қилинди. Донбасс шимолида — отишмалар ва ҳовлиларда қабрлар.
Украинада урушнинг 62-куни: Киевда снос қилинган «халқлар дўстлиги», зирҳли нимча таққан украин фермери (фото)
Аёл эрининг дафн маросимида қўшнисини қучмоқда. Буча яқинидаги Озеро қишлоғида яшаган Николай Мороз 13 март куни россияликлар томонидан асир олинган, уни номаълум томонга олиб кетишган. Бир неча ҳафта ўтиб унинг жасади уйидан 15 километр масофадан топилди, унинг танасида ўқотар қуролдан қолган жароҳатлар аниқланган. Фото: Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA

Украинадаги уруш. Сўнгги маълумотлар
  • Чоршанба куни Россия Польшага газ етказиб беришни тўхтатди. Варшавадагилар Москванинг газ учун фақат рублда тўлов қилиш борасидаги талаби ноқонуний экани ва улар шусиз ҳам «Газпром» билан шартномани узайтириш ниятида бўлмаганини айтишди.
  • Россиянинг Белгород областидаги портлашлар билан бир вақтда Курск области губернатори ҳам ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишга тушганини хабар қилган. Воронеж области расмийлари эса Воронеж шаҳри яқинида разведкачи дрон уриб туширилганини маълум қилди.
  • Германиядаги Рамштайн ҳарбий базасида 40 мамлакат мудофаа вазирлари Украинага ҳарбий ёрдам масаласини муҳокама қилишди. Рамштайндаги қурултой нафақат янги стратегияни ишлаб чиқишга, балки бирдамликни намойиш этишга қаратилган. Учрашувдаги асосий янгиликлардан бири Германия Киевга «Гепард» русумли зенит қурилмаларини юбориши бўлди.
  • Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасс Украинага ёрдамни икки баробар кўпайтириш ва бу тажовузни тўхтатиш учун оғир қуроллар, жумладан танк ва самолётлар етказиб бериш бўйича берилган ваъдаларни бажаришга чақирди.
  • Луганск области ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Гайдай Россия Рубежноени эгаллагани ҳақидаги хабарларни рад этди. «Уруш бошланганидан буён учинчи марта: РФ мудофаа вазирлиги яна Рубежное «озод этилгани» ҳақида айтмоқда. Яна сохта баёнот», деган у.
  • Россия армияси Днестрбўйидан ҳужум қилиши мумкинлиги борасида гапирган президент Володимир Зеленский Украина бунга тайёрлигини айтди. У Днестрбўйидаги портлашлар ва отишмалар – Россия томонининг минтақадаги вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган провокацияси эканини таъкидлади.

Украинада урушнинг 62-куни: Киевда снос қилинган «халқлар дўстлиги», зирҳли нимча таққан украин фермери (фото)
Николай Морознинг қариндошлари у билан видолашмоқда
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA

Украинада урушнинг 62-куни: Киевда снос қилинган «халқлар дўстлиги», зирҳли нимча таққан украин фермери (фото)
Новий Биков қишлоғидаги маданият маркази биноси деворида «Россияга шарафлар» ёзуви. Унинг остида — неонацистларга хос рамз бўлган кельтча крест
Alexey Furman / Getty Images

Украинада урушнинг 62-куни: Киевда снос қилинган «халқлар дўстлиги», зирҳли нимча таққан украин фермери (фото)
Киевда Россия ва Украина халқлари дўстлиги аркасидаги ёдгорлик демонтаж қилинди. Снос вақтида дастлаб рус ишчиси ҳайкалининг боши учиб тушган. Шаҳар мэри Виталий Кличконинг сўзларига кўра, арканинг янги номи Украина халқи озодлиги аркаси бўлади.
AP Photo/Efrem Lukatsky

Украинада урушнинг 62-куни: Киевда снос қилинган «халқлар дўстлиги», зирҳли нимча таққан украин фермери (фото)
Киевда Чернобил қаҳрамонлари монументига гул қўяётган аёл. Бу монумент эҳтимолий зарбалардан ҳимоялаш мақсадида қум тўлдирилган қоплар билан ўраб қўйилган. Йигирма олтинчи апрел куни — Чернобил АЭС авариясига 36 йил тўлди
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA

Украинада урушнинг 62-куни: Киевда снос қилинган «халқлар дўстлиги», зирҳли нимча таққан украин фермери (фото)
Чернобилдаги ҳалокат вақти қурбон бўлган ўт ўчирувчилар монументи олдида турган украин аскари
Sergei Supinsky / AFP / Scanpix / LETA

Украинада урушнинг 62-куни: Киевда снос қилинган «халқлар дўстлиги», зирҳли нимча таққан украин фермери (фото)
Чернобилдаги дарахт остида турган автомобил
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA

Ужгород
Украинада урушнинг 62-куни: Киевда снос қилинган «халқлар дўстлиги», зирҳли нимча таққан украин фермери (фото)
Аёл турмуш ўртоғини фронтга кузатмоқда
Serhii Hudak / Reuters / Scanpix / LETA

Харков
Украинада урушнинг 62-куни: Киевда снос қилинган «халқлар дўстлиги», зирҳли нимча таққан украин фермери (фото)
Метрога кириш қисмида турган аёл. Харковликлар россияликларнинг зарбаларидан жон сақлаш учун ҳамон метрода қолишга мажбур бўлмоқда
Ricardo Moraes / Reuters / Scanpix / LETA

Украинада урушнинг 62-куни: Киевда снос қилинган «халқлар дўстлиги», зирҳли нимча таққан украин фермери (фото)
Метрода шашка ўйнаётган эркаклар
Ricardo Moraes / Reuters / Scanpix / LETA

Украинада урушнинг 62-куни: Киевда снос қилинган «халқлар дўстлиги», зирҳли нимча таққан украин фермери (фото)
Уч нафар украиналик шаҳар аҳолисига гуманитар ёрдам тарқатмоқда (улардан бири болани ўйнатмоқда). Улар бу ишни ҳар куни қилишади.
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA

Украинада урушнинг 62-куни: Киевда снос қилинган «халқлар дўстлиги», зирҳли нимча таққан украин фермери (фото)
Гуманитар ёрдам учун навбатда турган одамлар
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA

Запорожье области
Украинада урушнинг 62-куни: Киевда снос қилинган «халқлар дўстлиги», зирҳли нимча таққан украин фермери (фото)
Далада бронжилет ва каскада ишлаётган украин фермери
Ueslei Marcelino / Reuters / Scanpix / LETA

Донбасс шимоли
Украинада урушнинг 62-куни: Киевда снос қилинган «халқлар дўстлиги», зирҳли нимча таққан украин фермери (фото)
Россияликларнинг навбатдаги зарбасидан кейин уфқда ҳосил бўлган тутун
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA

Украинада урушнинг 62-куни: Киевда снос қилинган «халқлар дўстлиги», зирҳли нимча таққан украин фермери (фото)
Рубежное шаҳридаги болалар майдончасида пайдо бўлган қабр. 25 апрел куни Рамзан Қодировнинг маслаҳатчиси шаҳар тўлиқ назорат остига ўтганини маълум қилди
Александр Река / ТАСС

Украинада урушнинг 62-куни: Киевда снос қилинган «халқлар дўстлиги», зирҳли нимча таққан украин фермери (фото)
Славянск яқинида БТРда кетаётган украин аскари. Шаҳар Украина назоратида қолмоқда
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA

Украинада урушнинг 62-куни: Киевда снос қилинган «халқлар дўстлиги», зирҳли нимча таққан украин фермери (фото)
Краматорскедаги шифохонада деразалар ортига қўйилган қопларга илинган ўпка рентгени тасвири. Шаҳар Украина назоратида қолмоқда
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.