Лавлаги қон босимига қандай таъсир қилади?

Лавлаги қон босимига қандай таъсир қилади?

Лавлаги фойдали сабзавотлардан бири бўлиб, у қон айланиши ва юрак фаолиятига ижобий таъсири билан машҳур. Мутахассисларнинг айтишича, лавлаги таркибидаги табиий нитрат моддаси қон томирларини кенгайтиришга ёрдам беради.

Айнан шу хусусияти сабаб лавлаги айрим инсонларда қон босимини пасайтириши мумкин. Тадқиқотларда лавлаги шарбати истеъмоли қон айланишини яхшилаши ва юракка тушадиган босимни камайтириши қайд этилган. Шу боис юқори қон босимидан азият чекадиган инсонлар рационига лавлаги қўшиб туриши тавсия этилади.

Бироқ шифокорлар лавлагини ҳаддан ортиқ истеъмол қилиш ҳамма учун тўғри эмаслигини айтмоқда. Паст қон босимига эга инсонларда у ҳолсизлик ёки бош айланишини кучайтириши мумкин. Шунингдек, буйрак фаолияти билан боғлиқ муаммолари бор инсонлар ҳам эҳтиёткор бўлиши керак.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.