Ўзбекистон Сенати кўчмас мулк ҳуқуқларини рўйхатга олиш ислоҳотини маъқуллади

Ўзбекистон Сенати кўчмас мулк ҳуқуқларини рўйхатга олиш ислоҳотини маъқуллади

Сенатнинг навбатдаги 15-ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди. Мамлакатимизда сўнгги йилларда аҳолининг уй-жойга бўлган ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ҳамда кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Uzdaily.uz хабар беради.

Қонун билан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ва уларда қурилган биноларга нисбатан ҳуқуқларни эътироф этиш жараёнларини жадаллаштириш, ваколатли ташкилотлар масъулиятини ошириш ҳамда фуқаролар учун қўшимча қулайликлар яратиш кўзда тутилган. Шунингдек, ҳужжатларни кўриб чиқиш муддатлари қисқартирилиб, шикоятларни кўриб чиқиш тартиби такомиллаштирилмоқда.

Муҳокамалар давомида солиқ қарздорлиги тушунчаси аниқлаштирилди ва ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини эътироф этиш учун бир марталик тўловни бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби жорий этилиши таъкидланди. Сенаторлар ушбу нормалар кўчмас мулк ҳуқуқларини расмийлаштиришдаги тўсиқларни бартараф этишга хизмат қилишини қайд этишди.

Мажлис якунида сенаторлар мазкур қонунни маъқулладилар.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.