Жанубий Кореянинг КБ Финансиал компанияси стейблкоин синовини якунлади

Жанубий Кореянинг КБ Финансиал компанияси стейблкоин синовини якунлади

Жанубий Кореянинг энг йирик молия ташкилоти КБ Финансиал Груп Каиа блокчейни ёрдамида офлайн тўловлар ва трансчегаравий пул ўтказмалари учун стейблкоин синовини муваффақиятли якунлади. Ёнҳап агентлигининг хабар беришича, синов жараёнида Жанубий Корея вонига боғланган рақамли активнинг эмиссияси, савдо нуқталарида ҳисоб-китоб қилиш ва халқаро пул ўтказмалари каби босқичлар амалга оширилган. Бу ҳақда Cointelegraph.com хабар беради.

Тажриба доирасида вон стейблкоинлари АҚШ доллари стейблкоинларига конвертация қилиниб, Ветнамдаги банк ҳисоб рақамига юборилган. Каиа вакилларининг таъкидлашича, ушбу операция 3 дақиқадан камроқ вақт ичида якунланган ва СВИФТ тармоғи орқали амалга ошириладиган анъанавий ўтказмаларга нисбатан комиссия тўловлари 87 фоизга арзонлашган.

Офлайн тўловлар синови Сеулдаги Ҳоллйс қаҳвахоналар тармоғи орқали ўтказилди. Мижозлар крипто-ҳамён ўрнатмасдан, QR-код ёрдамида тўловларни амалга ошириш имконига эга бўлдилар. Бу Жанубий Кореядаги йирик молия институтларининг рақамли активлар соҳасидаги қизиқиши ортиб бораётганини кўрсатади.

Ҳозирда КБ Финансиал мамлакатда рақамли активлар бўйича қонунчилик базаси тўлиқ шакллангач, стейблкоин хизматларини кенг кўламда жорий этишга тайёргарлик кўрмоқда. Бироқ, Жанубий Корея Марказий банки ва Молия хизматлари комиссияси ўртасида стейблкоин эмитентларига қўйиладиган талаблар бўйича келишмовчиликлар сақланиб қолмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Laylo
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.