Bitcoin нархи 220 000 долларгача кўтарилиши кутилмоқда

Bitcoin нархи 220 000 долларгача кўтарилиши кутилмоқда

Bitcoin (БТК) нархи 6-февралдаги 60 000 доллардан паст бўлган кўрсаткичидан буён қарийб 30 фоизга ўсди. Кўп йиллик буқа бозори модели шуни кўрсатмоқдаки, яқин ойларда БТК нархи 220 000 долларгача кўтарилиши мумкин. Бу ҳақда Cointelegraph.com хабар беради.

Ҳафталик графикда Bitcoin нархи "финжон ва даста" (куп-анд-ҳандле) моделини шакллантирди. Бу модел нархнинг юмалоқ шаклда тикланиши (финжон) ва ундан кейинги қисқа консолидация (даста) босқичини ўз ичига олади. Одатда, бундай техник ҳолат нархнинг юқорига қараб кескин ҳаракатланишидан дарак беради.

Техник таҳлилчи Crypto Тисе ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Bitcoin кўп йиллик "финжон ва даста" моделини якунлаганини маълум қилди. Экспертнинг таъкидлашича, бундай бреакоут (ёриб ўтиш) ҳолатлари кичик ҳаракатлар билан чекланиб қолмайди, балки нархнинг юзлаб фоизга ўсишига сабаб бўлади.

Ҳозирда Bitcoin нархи финжоннинг 65 000 – 74 000 доллар атрофидаги "бўйин чизиғини" қайта синовдан ўтказди. Бреакоут муваффақиятли якунланиши учун нарх ушбу даражадан юқорида мустаҳкамланиши керак. Таҳлилчининг фикрича, қайта синов жараёни тугаган ва навбатдаги босқич нархнинг кескин парвози бўлади.

ТрадингВиев маълумотларига кўра, ушбу моделнинг якуний мақсади 295 000 долларни ташкил этади, бу эса жорий нархдан тахминан 280 фоиз юқоридир. Аввалроқ логарифмик нарх моделлари ҳам Bitcoin йил якунига қадар 255 000 долларгача, 2027-йилга бориб эса 308 000 долларгача кўтарилиши мумкинлигини кўрсатган эди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Laylo
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.