Ўзбекистонда давлат қимматли қоғозларини чиқаришга қарор қилинди

Ўзбекистонда давлат қимматли қоғозларини чиқаришга қарор қилинди
Ўзбекистонда яна давлат қиммат қоғозларини жойлаштиришга қарор қилинди. Охирги бор улар 2011 йилда чиқарилганди, дея хабар беради Дарё.

Облигациялар Молия вазирлиги томонидан чиқариладиган электрон шаклдаги ҳисоб регистрларида қайд этиладиган эмиссион қимматли қоғозлар бўлиб, эгалари давлат бюджетига маблағ киритганидан далолат беради.

Қимматли қоғозлар уларни сўндирилганда номинал қийматини олиш ва эгалик қилган даврида мазкур қийматга ҳисобланадиган фоиз тариқасидаги даромад олиш ҳуқуқини беради.

Бир облигациянинг номинал қиймати 1000 сўм бўлиши кўзда тутилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.