Вояга етмаган қизга тегажоғлик қилишга уринган 48 ёшли эркак 10 суткага қамалди

Вояга етмаган қизга тегажоғлик қилишга уринган 48 ёшли эркак 10 суткага қамалди
Тошкентда эркак 17 ёшли қизга тегажоғлик қилишга урингани ҳақида хабар берилганди. Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ҳолат бўйича қўшимча маълумот берди.

Қайд этилишича, вояга етмаган қизга нисбатан номуносиб хатти-ҳаракатлар содир этган Й.Б. (1974 йилда туғилган) ушланган. У Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183- (майда безорилик) ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан жавобгарликка тортилган.

Жиноят ишлари бўйича туман судининг қарорига асосан ушбу шахсга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ ҳамда жарима жазоси тайинланган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.