Швейцария компанияси Зоминда канат йўли қуради

Швейцария компанияси Зоминда канат йўли қуради
Фото: Bartholet
Швейцариянинг компанияси Зоминда канат йўли қуради. Бу ҳақда Snow Industry News хабар берди.

Зоминда янги курорт ва тоғ-чанғи зонаси барпо этилилиши режалаштирилмоқда. Швейцариянинг Бартолет компанияси у ерда канат йўли қуриш имкониятига эга бўлди.

Porsche Design Студио дизайнидаги 8 ўринли канат билан 2500 метр баландликда ҳар соатда 1200 кишини ташиш мумкин бўлади.

Бартолет канат лифтни 2023 йил 1 апрелда ишга тушириши кутилмоқда. Режага кўра, шу санадан бошлаб курорт ва тоғ-чанғи зонаси ҳам ишга туширилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.