Андижон вилоятида газга навбатда турган ҳайдовчи ИИБ ходими томонидан калтакланди

Андижон вилоятида газга навбатда турган ҳайдовчи ИИБ ходими томонидан калтакланди
Ижтимоий тармоқларда ички ишлар органлари ходими фуқарога куч ишлатаётгани тасвирланган видеолавҳа тарқалмоқда.
Андижон вилояти ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қиламизки, жорий йилнинг 19 январида куннинг қоронғи вақтида Андижон вилояти Асака туманида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасида навбатда турган ҳайдовчилар ўзаро навбат талашиб жанжаллашиб, жамоат тартибини бузганлар, дейилади маълумотда.

Шу ерга жамоат тартибини сақлаш ва тартиббузарликни олдини олиш мақсадида бириктирилган Андижон вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ходими сафдор Р.Мирзаев жанжални бартараф этиш мақсадида фуқароларни тинчлантиришга ҳаракат қилаётган вақтида, жанжал сабабчилари Асака туманида яшовчилар 2004 й.т. О.Р. ва унинг акаси 1997 й.т. О.Ж.лар ходимга нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатиб, унинг қонуний талабларига бўйсунмай фаол қаршилик кўрсатганлар.

Ҳодиса жойида жамоат тартиби тикланиб, тартиббузарларга нисбатан жисмоний куч ишлатилган ҳолда туман ИИБга олиб келинганлар, улар билан тегишли тартибда профилактик суҳбат ўтказилган.

Айтилишича, ҳолат юзасидан воқеа иштирокчиларининг, шу жумладан Ички ишлар органлари ходимларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.