Рақамли технологиялар вазирлигида тайинловлар амалга оширилди

Рақамли технологиялар вазирлигида тайинловлар амалга оширилди
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди.

Президент қарори билан:
  • Олег Пекось рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;
  • Жамол Махсудов рақамли технологиялар вазирининг ўринбосари лавозимига;
  • Рустам Каримжонов рақамли технологиялар вазирининг ўринбосари лавозимига (аввал — халқ таълими вазирининг ўринбосари эди);

Шунингдек:
  • Шухрат Кадиров Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги директори лавозимига;
  • Аъзам Абдуллаев Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Дониёр Рустамов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимидан;

Жамшид Эгамбердиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.